World News in Uzbek

Месси Марадона билан илк танишуви қандай бўлганини эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қаерда ва қандай учрашганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, бу танишув телевидениедаги «La noche del 10» кўрсатуви давомида юз берган ва у ерга Мессининг ўзи Марадonanинг ташаббуси билан таклиф этилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда отам, акам, амакиваччаларим ҳам бор эди. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза бўлган», — дея Мессининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.

Читайте на сайте