World News in Uzbek

Саутгейт «Манчестер Юнайтед» ҳақидаги гапларга изоҳ берди

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гарет Саутгейт «Манчестер Юнайтед»да ишлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. ОАВ маълумотига кўра, мутахассис Майкл Керрикка эҳтимолий ўринбосарлар рўйхатида тилга олинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саутгейтнинг айтишича, ҳозир у Англия Премьер-лигасида жамоа бошқариш ниятида эмас. «Айни пайтда АПЛ клубида бош мураббий бўлиш истаги йўқ. Карьерамни тезда қайта бошлашга интилмайапман, бунга ўзимнинг сабабларим бор. Ҳозир мураббийлик ишини қидирмайапман, ҳаётимда янги бобни бошламоқчиман», — дея унинг сўзларини The Mirror келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Саутгейт 2016–2024 йилларда Англия терма жамоасига раҳбарлик қилган. Унинг даврида инглизлар Европа чемпионатида икки бор кумуш медаль соҳибига айлангандӣ.

Читайте на сайте