World News in Uzbek

Лапорта «Барселона» бу мавсум Ла Лигани ютишини айтди

Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта жорий Ла Лига мавсумида чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбари «Барселона» сўнгги учта финалда «Реал»ни мағлуб этганини эслатиб, бу мавсум ҳам барча тахминларга қарамай жамоа Испания чемпиони бўлишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» амалдаги Испания чемпиони ҳисобланади.

Ханси-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида 61 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва «Реал»дан бир очкога олдинда бормоқда. «Барселона» чемпионатдаги навбатдаги учрашувини ўз майдонида «Вильярреал»га қарши ўтказади.

Читайте на сайте