World News in Uzbek

Николо Барелла «Интер»да қолиш борасида якуний қарор қабул қилди

Ёзги трансферлар даври арафасида Николо Барелланинг Миланнинг «Интер» клубидан кетиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кўпайганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу миш-мишлар «нерадзуррилар» Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кўп ўтмай тарқала бошлади. Инсайдер Экрем Конур хабарига кўра, «Интер» ярим ҳимоячини сотишни режалаштирмоқда эмас, футболчининг ўзи ҳам клубда қолиб, фаолиятини давом эттириш ниятида. Манбага кўра, миланликлар ҳатто Барелла бўйича келадиган таклифларни ҳам жиддий кўриб чиқмаслиги эҳтимоли юқори.

29 ёшли италияликнинг «Интер» билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Transfermarkt баҳосига кўра, Барелланинг трансфер қиймати 60 миллион еврoни ташкил этади.

Читайте на сайте