World News in Uzbek

Роналду жароҳати бўйича дастлабки маълумотлар маълум бўлди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду шанба куни «Ал-Фейҳа»га қарши ўйинда жароҳат сабабли мажбуран алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув Жорже Жезуш жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 41 ёшли форвард бу сафар гол ура олмади, 11-дақиқада эса пенальтини ҳам аниқ ижро эта олмади. Ўйин якунга яқин Роналду майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Al Nassr Zone Саудия ОАВга таяниб хабар беришича, Роналду сон орқа пайи (ҳамстринг) соҳасидан шикаст олган. Агар гап оддий чўзилиш ҳақида бўлса, тикланиш 3–5 кун давом этади. Энг ёмон ҳолатда мушак ёрилиши аниқланса, футболчи икки ҳафта ёки ундан кўпроқ муддатни ўтказиб юбориши мумкин.

Жорий Саудия Арабистони чемпионати мавсумида Роналду 22 учрашувда 21 та гол уришга улгурган.

Читайте на сайте