Аллегри "Милан" билан келажаги борасидаги миш-мишларга жавоб берди
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри матбуотда тарқалган унинг жамоани тарк этиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
58 ёшли мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Шунга қарамай, сўнгги пайтларда ОАВда ҳамкорлик жорий мавсум якунида тўхташи мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайди. Аллегри эса бу маълумотларни қатъиян рад этди.
"Милан"да ҳаммаси жойида, ички муҳит жуда яхши. Биз бир йўналишда ишлаяпмиз, ҳамкорликда ҳаракат қиляпмиз. Клуб аллақачон келажак режаларини тузмоқда. Бу ерда ишлашдан мамнунман", — дея Аллегри сўзларини журналист Фабритсио Романо келтирди.
Бугун "россонери" А Серияда сафарда "Кремонезе"га қарши майдонга тушади. Учрашув 16:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.