World News in Uzbek

«Манчестер Юнайтед» «Кристал Пэлас»га қарши таркибини эълон қилди

Якшанба куни «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси доирасида ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилади. «Қизил иблислар» бош мураббийи Майкл Кэррик учрашувни илк дақиқалардан бошлайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Асосий таркиб қуйидагича: Ламменс, Далот, Магуайр, Йоро, Шоу, Майну, Каземиро, Фернандеш, Мбеумо, Кунья, Шешко.

Жамоалар баҳсни 19:00 да (Тошкент вақти билан) бошлайди. Учрашувдаги асосий воқеаларни LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

Агар «Манчестер Юнайтед» ушбу ўйинда ғалаба қозонса, Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилади.

Читайте на сайте