Аутсайдерлар баҳсида «Париж» «Ница»ни минимал ҳисобда ютди
Франция Лига 1нинг 24-турида «Париж» ўз майдонида «Ница»ни қабул қилди ва аутсайдерлар тўқнашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув аввалида Жонатан Клосс Том Лоше учун қулай вазият яратди, бироқ футболчи дарвозани нишонга ололмади. 27-дақиқада Саймон Моузес дарвозабонни алдашга яқин келди, аммо эпизод давомида Маршалл Манетси қайтган тўпдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим охирларида «Париж» ғалабани мустаҳкамлаши мумкин эди: Жан-Филипп Крассо зарбаси устунга тегди. Ўйин якунига яқин Тибо де Смет майдондон четлатилди, аммо «Ница» кўпчилик устунлигидан фойдаланишга улгурмай қолди.
Натижада «Париж» турнир жадвалида «Ница»ни ортда қолдириб, 14-ўринга кўтарилди.