World News in Uzbek

"Манчестер Юнайтед" қайтиш қилди, "Тоттенҳэм" яна йўқотишга учради

Англия Премьер-лигасининг 28-тур баҳслари яна бир қатор қизиқарли натижалар билан давом этди. Куннинг энг диққат марказидаги учрашувларидан бирида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, иродали ғалабага эришди ва турнир жадвалида учинчи поғонага кўтарилди. Манчестерликлар 28 турдан кейин 51 очко жамғариб, 2023 йил майидан бери илк бор кучли учликка қайтди.

Учрашув “Юнайтед” учун осон бошланмади. “Кристал Пэлас” 4-дақиқадаёқ Максенс Лакруа голи билан ҳисобни очди. Бироқ иккинчи бўлимда ўйин бутунлай ўзгарди. Аввало, 57-дақиқада Бруну Фернандеш пенальтини аниқ ижро этди. Шу эпизодда айнан Лакруа Матэус Куняга нисбатан қоидабузарлик қилгани учун майдондан четлатилди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Фернандешнинг узатмасидан кейин Беньямин Шешко бош билан ғалаба голини киритди. Шу тариқа, португалиялик ярим ҳимоячи гол ва ассист билан жамоасининг бош қаҳрамонига айланди, Шешко эса яна ўзининг самарали сериясини давом эттирди.

Манчестер Юнайтед — Кристал Пэлас 2:1
Голлар: Фернандеш (57, пеналти), Шешко (65) — Лакруа (4).
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот, Йоро, Магуайр (Ҳевен, 85), Шоу (Мазрауи, 24), Каземиро, Майну, Фернандеш, Мбеумо (Зиркзе, 85), Куня, Шешко (Диалло, 75).
Кристал Пэлас — Ҳендерсон, Лакруа, Ричардс, Канвот, Муниос, Митчелл, Камада (Пино, 85), Уортон (Ҳюз, 68), Сарр, Жонсон (Гессан, 58), Ларсен (Риад, 58).
Огоҳлантиришлар: Камада (6), Далот (36), Ҳендерсон (49), Ҳевен (89).
Четлатиш: Лакруа (56).

Лондондаги баҳсда эса “Тоттенҳэм” учун яна бир омадсиз кун кузатилди. “Шпорлар” сафарда “Фулҳэм”га 1:2 ҳисобида ютқазиб, ўз аҳволини янада оғирлаштириб қўйди. “Фулҳэм” таркибида Ҳарри Уилсон ва Алекс Ивоби гол урган, “Тоттенҳэм”нинг ягона жавоб голига Ришарлисон муаллифлик қилган. Бу мағлубиятдан кейин “Тоттенҳэм” 16-ўринда қолди ва қуйи поғоналар билан фарқ хавфли даражада қисқарди.

Фулҳэм — Тоттенҳэм 2:1
Голлар: Уилсон (7), Ивоби (34) — Ришарлисон (66).
Фулҳэм — Лено, Бэсси, Диоп, Сессенион, Тете, Берг, Ивоби (Куэнка, 90), Смит-Роу (Кэрни, 72), Бобб (Кинг, 73), Уилсон (Чуквуэзе, 72), Хименес (Муниз, 73).
Тоттенҳэм — Викарио, ван де Вен, Драгушин (Данзо, 90), Порро, Грей, Биссума (Соуза, 80), Палиня, Галлаҳер (Сарр, 58), Симонс (Ришарлисон, 58), Коло-Муани (Тел, 58), Соланке.
Огоҳлантиришлар: Диоп (61), ван де Вен (64), Ришарлисон (66), Бэсси (66), Кэрни (90+2), Порро (90+5).

Яна бир беллашувда “Брайтон” ўз майдонида “Ноттингҳэм Форест”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар сафида Диего Гомес ва Дэнни Уэлбек гол урди, меҳмонларда эса Морган Гиббс-Уайт жавоб тўпини киритди.

Брайтон — Ноттингҳэм Форест 2:1
Голлар: Гомес (6), Уэлбек (15) — Гиббс-Уайт (13).
Брайтон — Вербрюгген, ван Ҳекке, Данк, Милнер (Балеба, 86), Кадиўғли, Виффер (Велтман, 71), Ҳиншелвуд, Гросс, Гомес (Марч, 86), Митома (де Купер, 90+1), Уэлбек.
Ноттингҳэм Форест — Зелс, Миленкович, Мурилло, Аина (Ндойе, 82), Уилямс (Нетц, 56), Сангаре, Андерсон, Гиббс-Уайт, Ҳатчинсон (Куня, 56), Ҳадсон-Одои (Баква, 74), Жезус (Авонийи, 83).
Огоҳлантиришлар: Андерсон (30), Виффер (55), Митома (84), Данк (90+3).

Шу тариқа, 28-турнинг ушбу ўйинлари бир неча муҳим манзарани очиб берди: “Манчестер Юнайтед” юқори поғоналар учун курашда кучли қадам ташлади, “Тоттенҳэм” эса аксинча, яна босим остида қолди. “Брайтон” эса ўз очколарини тўлдириб, мавсумнинг ҳал қилувчи қисмига яхшироқ кайфият билан кириб бормоқда.

Читайте на сайте