World News in Uzbek

Финалиссима тақдири бўйича ҳозирча якуний қарор йўқ

Қатарда минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар фонида барча футбол мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Шу сабаб Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Финалиссима учрашуви қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Машҳур журналист Гастон Эдулнинг маълум қилишича, ҳозирда УЕФА, КОНМЕБОЛ ва ФИФА вазиятни кузатиб, кутиш позициясини танлаган. Унинг айтишича, бир неча кундан сўнг улар Қатар ҳукумати билан бирга Финалиссима бўйича қарор қабул қилади.

Аргентина ва Испания 27 март, жума куни соврин учун баҳс олиб бориши керак. Ўйинни Қатарда ўтказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июнидаги аввалги Финалиссима-да Аргентина Италияни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди.

Читайте на сайте