World News in Uzbek

«Штутгарт» Хёнесснинг юбилей учрашувини йирик ғалаба билан нишонлади

Бундеслиганинг 24-турида «Штутгарт» ўз майдонида «Волфсбург»ни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу натижа «шваблар» бош мураббийи Себастян Хёнесс учун рамзий совға бўлди: мутахассис Бундеслигада «Штутгарт» бошқарувида 100-ўйинини ўтказди. Клуб тарихида Бундеслигада 100 ва ундан кўп учрашувда жамоани бошқарган сўнгги мураббий Феликс Магат бўлиб, у 2001–2004 йилларда ишлаган.

Кейинги турда «Штутгарт» сафардa «Майнц»га қарши баҳс олиб боради. Ҳозирча жамоа Германия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Читайте на сайте