Консейсау 3:3 дурангдан сўнг: «Юве» ғалабага лойиқ эди», деди
«Ювентус» вингери Франсишку Консейсау А Сериясида «Рома»га қарши ўйиндан кейин фикр билдирди. Римдаги баҳс 3:3 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Турин клуби учрашув давомида 1:3 ҳисобида ортда қолиб кетди, бироқ якунда мағлубиятдан қутулиб қолди. 78-дақиқада Жереми Бога, 93-дақиқада эса Федерико Гатти аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. «Ювентус»нинг илк голини 47-дақиқада Консейсау урди.
Консейсауга кўра, майдонда ғалабага кўпроқ муносиб жамоа айнан «Ювентус» бўлган. «Ажойиб гол урдим, лекин 1:3 бўлиб турган вазиятда қайтиб ўйинга кирганимиз мени янада кўпроқ хурсанд қилди. Биз яхши ишладик ва ҳақли равишда мағлубиятдан қочдик», — дея унинг сўзларини журналист Николо Скира келтирди.
Турнир жадвалида «Ювентус» 47 очко билан 6-ўринда бормоқда, «Рома» эса 51 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.