World News in Uzbek

Ямал Барселонани мағлубиятдан қутқариб қолди

УEФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи илк учрашувида Англиянинг "Нюкасл Юнайтед" клуби ўз майдонида Испаниянинг "Барселона" жамоасини қабул қилди. "Сент-Жеймс Парк" стадионида кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Учрашувнинг 86-дақиқасида Харви Барнс мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг олтинчи дақиқасида Ламин Ямал пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.

Статистик маълумотларга кўра, "Нюкасл" рақиб дарвозаси томон 16 бор зарба йўллаган бўлса, шулардан 5 таси аниқ чиққан. "Барселона" эса 10 та зарбадан 3 тасини дарвоза соҳасига йўналтирган. Тўп назорати бўйича мезбонлар бироз устунлик қилишди (51 фоизга 49 фоиз). Шунингдек, бурчак зарбалари сони бўйича ҳам инглиз клуби яққол устунликка эга бўлди (9 га 4). Жавоб учрашуви олдидан жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлиб турибди.

Читайте на сайте