Бернабеуда катта жанг: "Реал"нинг "Сити"га қарши асосий таркиби тайёр
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида футбол мухлислари интизор бўлиб кутаётган марказий тўқнашувлардан бири бугун Мадридда бўлиб ўтади. “Реал” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади. “Сантяго Бернабеу”даги баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Учрашув олдидан “Реал”нинг асосий таркиби ҳам эълон қилинди. Мадридликлар муҳим ўйинга анча мувозанатли ва кучли вариантда чиқяпти: дарвоза — ишончли, марказ — жангга тайёр, ҳужумда эса тезлик ва кескинлик бор. Энди барча диққат майдондаги биринчи дақиқаларга қаратилган: ким тезроқ темпни ушласа, ким биринчи эпизодларда устунликни олса — ўша жамоа ўйин ритмини бошқариб кетиши мумкин.
ЕЧЛ. 1/8 финал
Реал — Манчестер Сити
“Реал” асосий таркиби:
- Куртуа, Трент, Рюдигер, Ҳейсен, Менди, Валверде, Чуамени, Диас, Тиаго, Гулер, Винисиус.
Қисқаси, Бернабеуда яна бир катта кеча. “Реал” таркиби тайёр, мухлислар тайёр, атмосфера тайёр. Энди навбат майдонники — бу ўйинда ҳар бир қарор ва ҳар бир хатонинг нархи баланд бўлади.