World News in Uzbek

"Реал" "Элче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди: Гулер "супергол" урди (видео)

Испания Ла Лигасининг 29-турида «Реал» Мадридда «Элче» жамоасини қабул қилди. «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ўйин намойиш этиб, рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ мадридликлар устунликни қўлга олди. 39-дақиқада Антонио Рюдигер аниқ зарба билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 44-дақиқада Федерико Валверде иккинчи голни киритиб, жамоаси устунлигини янада мустаҳкамлади.

Иккинчи бўлимда ҳам «қироллик клуби» ҳужумкор ўйинни давом эттирди. 66-дақиқада Ҳейсен рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса туркиялик яримҳимоячи Арда Гулер чиройли ва таъсирли зарба билан супергол уриб, ҳисобни янада йириклаштирди.

Меҳмонлар сафида ягона гол 85-дақиқада қайд этилди. Мораннинг автоголи «Элче»га бир гол ёзиш имконини берди, аммо бу натижа ўйин тақдирига таъсир қила олмади.

Шу тариқа, Арбелоа бошқараётган «Реал» очколари сонини 66 тага етказиб, чемпионлик учун курашда муҳим ғалабага эришди. «Элче» эса 26 очко билан турнир жадвалида 17-ўринда қолмоқда.

Ла Лига. 29-тур
Реал — Элче 4:1
Голлар: Рюдигер 39, Валверде 44, Ҳейсен 66, Гулер 89 — Моран 85 (автогол).

Реал: Куртуа, Карвахал, Рюдигер, Ҳейсен, Фран Гарсия, Тиаго (Паласиос, 64), Чуамени, Камавинга, Валверде (Гонсало Гарсия, 58), Браҳим Диас (Моран, 63), Винисиус (Гулер, 58).

Элче: Дитуро, Сангаре (Педроса, 23), Аффенгрубер, Валера, Чуст, Петрот, Кепеда, Редондо, Фебас, Нету, Силва.

Читайте на сайте