Саудия муфтийси Минодаги тиқлинчни “одам назоратидан йироқ ҳодиса” деб атади
Саудия Арабистони олий муфтийси Шайх Абдул Азиз ал-Шайх 717 зиёратчи ўлимига сабаб бўлган 24 сентябрь кунги тиқлинч “одам назоратидан йироқ ҳодиса” бўлганини айтди. Саудия Арабистонидаги “Saudi Press” агентлиги муфтийнинг “Тақдир ва қисматдан қочиб қутулиб бўлмайди", - деган сўзларидан иқтибос келтирган. Шайх Абдул Азиз ал-Шайхнинг бу айтганлари Эрон ҳукуматининг тиқлинч учун Эр Риёд ҳукуматини айбловчи баёнотлари ортидан янгради. Расмий Теҳрон бу ҳодисага Эр-Риёд ҳукумати жавобгар экани ва буни бўйнига олиши кераклигини айтган. Читать дальше...