Новости по-русски

"Абу Сахий" бозоридаги жанжалда бир киши вафот этди (+видео)

Жорий йил 25 октябрь санасида 11:30 ларда "Абу сахий" бозорининг автомашиналар тураргоҳида юк машина ҳайдовчилари Ғолиб Назаров, Ғофур Назаров, Акром Қосимов, Содиқ Ашуров и Исмоил Норматовлар ўртасида жанжал келиб чиққан. Бу хақида ИИВ тергов департаментлиги хабарига таяниб everyday.uz нашри ёзмоқда. Жанжал давомида Ғолиб Назаров темир буюм билан Исмоил Норматовни бир неча марта урган. Натижада Норматов шифокорларнинг уринишига қарамай шифохонада вафот этган. Ҳозирда Ғолиб Назаров ушланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Читайте на 123ru.net