"Насаф" Виктор Да Силвани ўз сафига қўшиб олди
Қаршининг "Насаф" клуби бразилиялик ярим ҳимоячи Виктор Да Силва трансферини расман эълон қилди.
"Бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Виктор Да Силва бугун жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Футболчи фаолияти давомида Италиянинг “Кево”, “Пескара”, “Брешиа”, “Терамо”, “Перуджа”, “Фермана”, “Виртус Верона” клубларида тўп тепган. 2013 йилда “Кево” сафида Италия А серияси ва Италия Кубогида ўйнаган. Виктор Хорватиянинг “Истра 1961”, Албаниянинг “Влазния”, Кипрнинг “Олимпиакос” каби клубларида ҳам тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси Албаниянинг “Партизани” клуби бўлган.
Ишонамизки, бразилиялик футболчи жамоамизга совринли ўринларни қўлга киритишда ёрдам беради. “Насаф” оиласига хуш келибсан, Виктор", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.