ФИФА кўк карточка ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди

ФИФА футболда жорий этилиши мумкин бўлган кўк карточка борасидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.

ФИФА кўк карточкалар топ даражадаги ўйинларда қўлланилиши нотўғрилигини, бунга ҳали эрта эканлигини маълум қилади.

Шунга ўхшаш ҳар қандай синовлар қуйи даражаларда синалиши керак.

ФИФА 2 март куни бўлиб ўтадиган IFAB’нинг йиллик умумий йиғилишида масала юзасидан ўз позициясида қатъий туради
”, — дейилади ташкилот баёнотида.

Аввалроқ, Халқаро футбол ассоциацияси уюшмаси (IFAB) кўк карточка борасида қарорни қабул қилган ва тез орада эълон қилиши хабар қилинганди. Ҳакам ушбу карточкани ҳужумни қасддан тўхтатишга қаратилган қўполлик учун, шунингдек, ўйин расмийлари билан келишмовчилик бўлган пайтда кўрсатади.

Кўк карточка олган футболчи 10 дақиқага майдондан четлатилади.

Читайте на 123ru.net