“Реал” клуби ўзига тегишли машҳур номни ўзгартирмоқда

“Қироллик клуби” раҳбарияти жамоа ўйинлари ўтказиладиган машҳур “Сантьяго Бернабеу” стадионининг номини ўзгартиришга қарор қилди.

Marca нашрининг маълум қилишича, мадридликларнинг машҳур аренаси номи соддалаштирилади.

Манбага кўра, энди “Реал” стадиони номидан “Сантьяго” сўзи олиб ташланади ва шунчаки “Бернабеу” деб аталади. Бу ўзгариш тижорат нуқтаи назаридан амалга оширилиши айтилмоқда.

Испания пойтахтида жойлашган бу иншоот 1947 йилда қурилган. Ҳозирги пайтда 81 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Аренага 1955 йилнинг 4 январь куни клуб президенти Сантьяго Бернабеунинг номи берилган.

Читайте на 123ru.net