"Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига клуб раиси ташриф буюрди

"Пахтакор"нинг Туркиядаги машғулотларига клуб раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюрди. Жамоа ушбу мавсум қандай мақсадларга эришиши кераклигини машғулот якунига етганидан кейин Жаҳонгир Абидовичнинг ўзи футболчиларга тушунтирди.

"Биз Сизларга футбол ўйнашингиз учун барча шароитларни яратиб берамиз. Шунинг учун ҳам Европа ҳавосидан нафас олган мутахассисларни жалб қилдик. Менинг ниятим Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧда иштирок этсин ва "Пахтакор" мухлислари терма жамоа сафида Сизлардан имкон қадар кўпроғингизни таркибда кўриб ҳурсанд бўлсин. 2024 йилги мавсумни унутамиз. Биздан мухлислар қандай ҳолатда бўлмайлик чемпионликни кутишади. Бу йилги таркибимиз энг яхшиларидан деб биламан. Ёшларнинг олдига Игорь Сергеев ва Ироқ терма жамоасидан Башарни қўшдик. Бу ерда Алижонов, Собирхўжаев ва Ҳамдамов каби кучли футболчиларимизни сафимизда олиб қолдик", - дейди Жаҳонгир Абидович.

Суҳбат жараёнида Жаҳогир Абидович, Педру Морейрадан яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўради. Ўз навбатида португалиялик мутахассис қўл остидаги шогирдлари билан фақат максимал натижа учун курашишини такидлаб ўтди.

Читайте на 123ru.net