Аморим журналистлар саволига кескин жавоб берди

Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим АПЛнинг 14-турида Вест Хемга қарши ўйинда жамоасининг таркибдаги ўзгаришларига доир саволларга ўз муносабатини билдирди. Олд Траффорддаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиндан сўнг Аморимдан ҳужумкорроқ футболчиларни майдонга туширмаганининг сабаби сўралди. "Ким эди ҳужумкорроқ ўйинчи (захирада)?" — дея жавоб берди португалиялик мутахассис.

Журналист Кобби Майнунинг номини тилга олди, бироқ мазкур футболчи учрашувда майдонга туширилмади. Манчестер Юнайтед иккинчи бўлимда Диогу Далотнинг голи эвазига 1:0 ҳисобига олдинга чиққан эди, аммо асосий вақт тугашидан олти дақиқа аввал рақиб жавоб тўпини киритди.

14-турдан сўнг МЮ 22 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Читайте на сайте