ПСЖ ва Ренн ўйинида Сафоновга юқори баҳо берилди

Шанба оқшомида Франция чемпионатида ПСЖ ва Ренн жамоалари ўзаро беллашди. Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ жамоаси 5:0 ҳисобига ғалаба қозонди.

Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ушбу мавсумда илк бор майдонга тушди. Машҳур L’Equipe газетаси ушбу ўйинда Сапоновга 7 балл баҳо берди.

ПСЖ таркибидаги фақат бир футболчи, Хвича Кварацхелия ундан юқори баҳо олди. Собиқ Локомотив ва Рубин ўйинчиси бўлган Кварацхелия дубл қайд этиб, 8 баллга лойиқ кўрилди.

Ҳозирда ПСЖ Франция Лига 1 турнир жадвалида 33 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринни 34 очкога эга бўлган Ланс эгаллаб турибди.

ПСЖ навбатдаги учрашувни 10 декабр куни Чемпионлар Лигаси доирасида Атлетико Мадридга қарши сафарда ўтказади.

Читайте на сайте