ЕЧЛда кескин ўтган баҳслар мухлисларни ҳаяжонга солди

Европа Чемпионлар лигасининг 6-тури яна бир маротаба футбол оламининг диққат марказига айланди. Кеча кечқурун ўтган бир қатор ўйинлар нафақат ҳисоб билан, балки драматизми, кутилмаган бурилишлари ва юқори темпи билан ҳам мухлислар хотирасида муҳрланиб қолди.

«Барселона»да Кунденинг қисқа фурорати ғалабани таъминлади

Каталонияда ўтган тўқнашувда маҳаллий «Барселона» меҳмон жамоа «Айнтрахт»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувнинг дастлабки қисмида Кнауфф жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ 2-бўлим бошида Жул Кунде стадионни ларзага солди — ўттиз дақиқа ичида у икки бор дарвозани аниқ нишонга олиб, жамоасига муҳим 3 очко тақдим этди.
Каталонлар таркибида Ямал, Левандовски ва Рафиня каби ижрочилар фаол ўйин кўрсатди. «Айнтрахт» эса бутун ўйин давомида босимда ўйнади, аммо ҳисобни тенглаштириш имконини топа олмади.

Барселона — Айнтрахт 2:1
Голлар: Кунде 50, 53 – Кнауфф 23
Барселона – Жоан Гарсия, Кунде, Кубарси, Жерар Мартин, Балде (Кристенсен, 89), Эрик Гарсия, Фермин Лопес (Рэшфорд, 46), Педри, Ямал (Барджи, 89), Левандовски (Торрес, 66), Рафиня (Де Йонг, 66).
Айнтрахт –Цеттерер, Кох, Теат, Шаиби (Баойя, 77), Кнауфф (Вахи, 68), Кристенсен, Схири, Ларссон (Доуд, 68), Доан, Браун, Гётце (Узун, 77)
Огоҳлантиришлар: Ямал 56, Мартин 61 – Кнауфф 28

«Аталанта»дан иродавий қайтиш ва сўнгги дақиқалар драмаси

Бергамода Италиянинг «Аталанта» ва Англиянинг «Челси» клублари ўртасидаги баҳс ҳам шиддатли кечди. «Челси» Жоао Педронинг голи орқали олдинга чиққан бўлса-да, 2-бўлимда майдон эгалари ўйинни тамоман ўз қўлига олиб, камбэкни амалга оширишди — 2:1.
Скамакка ва де Кетеларенинг голлари жамоага муҳим ғалабани тақдим этди. Томошабинлар айниқса "Аталанта" босими остидаги охирги дақиқаларда нафасини ичга тортиб турди.

Аталанта — Челси 2:1
Голлар: Скамасса 55, де Кетеларе 83 – Жоао Педро 25
Аталанта – Карнезекки, Коссуну, Колашинац (Аханор, 71), Жимсити, Белланова (Заппакоста, 17), де Рон, Эдерсон (Муса, 87), Бернаскони, де Кетеларе, Скамасса (Крстович, 72), Лукман (Пашалич, 87)
Челси – Санчес, Чалоба (Фофана, 46, Адарабиойо, 76), Ачеампонг, Бадиашвиле, Кукуреля, Кайседо, Жеймс, Нету (Гарначо, 67), Фернандес (Густо, 67), Гиттенс, Жоао Педро
Огоҳлантиришлар: Чалоба 29

«Интер» – «Ливерпул»: Якка гол ҳаммасига нуқта қўйди

Миландаги ўйинда «Интер» маҳаллий мухлислар олдида «Ливерпул»га қарши майдонга тушди. Уй эгалари ўйин давомида бир неча хавфли вазиятлар яратганига қарамай, дарвозани ишғол қила олмади.
"Қизиллар" эса сабр билан ҳаракат қилиб, 88-дақиқада пеналти ишлаб топди ва Собослаи уни мукаммал ижро этди — 0:1. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Интер — Ливерпул 0:1
Гол: Собослаи 88 пен
Интер – Зоммер, Аканжи, Ачерби (Биссек, 31), Бастони, Луис Энрике, Барелла, Чалханўғли (Зиелински, 11), Мхитарян (Cучич, 82), Димарко (Карлос Аугусто, 82), Тюрам (Бонни, 82), Мартинес.
Ливерпул – Алиссон, Гомес (Брэдли, 68), Ван Дейк, Конате, Собослаи, Макаллистер, Жонс, Робертсон, Гравенберҳ, Экитике, Исак (Виртц, 68).
Огоҳлантиришлар: Мартинес 13, Мхитарян 57 – Экитике 39, Жонс 73

«Тоттенҳэм» ишончли ғалаба билан плей-оффга қадам ташлади

Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси ўз уйида «Славия»ни 3:0 ҳисобида йирик тарзда мағлуб этди. Зиманинг автоголи, Қуддус ва Симонс томонидан аниқ ижро этилган икки пеналти мезбонларга муваффақият келтирди.
Жамоа ўйини бутун учрашув давомида интизомли ва босимли кечди. Хусусан, Қуддуснинг юқори формаси мухлислар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Тоттенҳэм — Славия 3:0
Голлар: Зима 26 автогол, Қуддус 50 пен, Симонс 79 пен
Тоттенҳэм – Викарио, Қуддус (Тел, 58), Порро (Дэвис, 68), Грэй (Сарр, 58), Палиния, Симонс, Ромеро, ван де Вен, Одобер (Бергвалл, 76), Спенц, Ришарлисон (Коло Муани, 68)
Славия – Станек, Ҳолес, Халоупек, Огбу, Зима (Висек, 60), Дудера, Мозес, Провод, Садилек (Шам, 76), Санянг (Мбоджи, 80), Хитил.

«ПСВ» ва «Атлетико» ўртасида жанговар тўплар алмашинуви

Эйндҳовендаги баҳс кўплаб голларга бой бўлди. Ҳисоб 2:3 «Атлетико» фойдасига ҳал қилинди. Испанлар сафида Алварес, Ҳанско ва Сёрлот гол урди. ПСВ охирги дақиқаларгача курашни тўхтатмади, аммо тенглаштириш имконини топа олмади.

ПСВ — Атлетико 2:3
Голлар: Тил 10, Пепи, 85 – Алварес 37, Ҳанско 52, Сёрлот 56
ПСВ – Коварж, Дест, Сҳаутен, Ярек (Обиспо, 58), Салах-Эддин, Мауро Жуниор, Сайбари, Верман, Ваннер (Ман, 59), Тил (Пепи, 73), Дриош (Перишич, 81)
Атлетико – Облак, Ружжери, Молина, Ҳанско, Пубил, Коке (Гризманн, 76), Барриос, Симеоне (Ле Норман, 89), Нико (Галлаҳер, 69), Сёрлот (Алмада, 75), Алварес.
Огоҳлантиришлар: Сайбари 20, Сҳаутен 33, Мауро Жуниор 41, Гасеровски 54 – Диего Симеоне 37, Ж. Симеоне 48, Барриос 50, Ружжери 90+2

«Монако» — «Галатасарой»: Якка гол ўйин тақдирини ҳал қилди

Монте-Карлода ўтган баҳсда Балогуннинг ягона голи «Монако»га муҳим ғалаба келтирди. «Галатасарой» бир неча хавфли вазият яратган бўлса-да, дарвозабоннинг ишончли ўйини уларни шарафдан маҳрум этди.
51-дақиқада Закария пеналтидан фойдалана олмагани турклар учун ҳал қилувчи вазият бўлиб қолди.

Монако — Галатасарой 1:0
Гол: Балогун 68
Монако – Градецки, Вандерсон, Керер, Салису, Энрике, Камара, Закария, Головин (Оуаттара, 82), Аклиуш, Минамино (Тезе, 75), Балогун
Галатасарой - Чақир, Саллаи, Санчес, Бардакчи, Якобс (Икарди, 79), Торрейра, Габриэл, Сане, Гундўғон, Йилмаз, Осимҳен
Фойданилмаган пенлати: Закария 51

Кечки баҳс: «Марсел» драматик услубда ғалаба қозонди

«Юнион» ва «Марсел» ўртасидаги учрашув том маънода томошабоп ўтди. 5-дақиқадаёқ ҳисоб очилган ўйинда жами 5 та гол урилди. Франция клуби Пайшао ва Гринвуднинг голлари орқали 2:3 ҳисобида зафар қучди ва гуруҳдаги имкониятларини кучайтириб олди.

Юнион — Марсел 2:3
Голлар: Ҳалаили 5, 71 – Пайшао 15, Гринвуд 41, 58
Юнион –Схерпен, Макаллистер, Берджесс, Лейсен, Ҳалаили, ван де Перре (Расмуссен, 82), Нянг, Зорган, Схофс (Боуфал, 63), Раул (Дэвид, 63), Родригес
Марсел – Рули, Веа (Балерди, 46), Мурилло, Агерд, Эмерсон, Вермерен, Ҳейберг, О’Райли, Гринвуд (Ваш, 88), Обемаянг (Кондогбиа, 88), Пайшао.

Умумий турнир жадвали

Читайте на сайте