Марсело Винисиус Жуниорга муҳим маслаҳат берди
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марсело мадридлик "Реал" сафида тўп сураётган ватандоши Винисиус Жуниорга муҳим маслаҳат берди. "Агар сен "Реал"да ўйнаётган бўлсанг, ҳар доим диққат марказида бўласан.
Бу доим шундай бўлган. Винисиуснинг ҳолати бироз мураккаброқ...
Бу муаммо ўз-ўзингда. У жим бўлиши ва машғулотларга эътибор қаратиши керак.
Голлар уриб, бошқаларга ўз ҳақингда гапириш имконини бер. Тинчликни сақлаш муҳим", – деди Марсело Yahoo Sports нашрига.
Винисиус Жуниор 2018-йил ёзидан бери "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг шартномаси 2027-йилнинг ўрталарига қадар амал қилади, бозор қиймати эса 150 миллион евро деб баҳоланган.