Сафонов Чемпионлар Лигаси ўйинида юқори баҳо олди

УЕФА Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи олтинчи турида "ПСЖ" сафарда Бильбао "Атлетик"ига қарши майдонга тушди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Франциянинг Lequipe нашри ўйиндан сўнг футболчиларнинг ўйинини баҳолади. Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ушбу ўйинда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб, 6 балл билан баҳоланди.

"ПСЖ" футболчиларидан фақат ярим ҳимоячи Уоррен Заир-Эмери ундан юқорироқ баҳо олди. Эслатиб ўтамиз, Сафонов "ПСЖ" сафида кетма-кет икки "қуруқ" ўйин ўтказди.

Бунгача парижликлар "Ренн"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Читайте на сайте