Непомнящий: Сафонов олий даражада ўйнаши керак

Футбол мутахассиси Валерий Непомнящий россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг «ПСЖ» сафидаги ўйини ҳақида фикр билдирди. Сафонов Лука Шевальенинг жароҳатидан кейин икки учрашувни «қуруқ» тамомлади.

«Унинг маҳорати юқори даражада ва у олий даражада ўйнаши керак. Худо хоҳласа, Матвей бу имкониятдан самарали фойдаланади», — деди мутахассис «Чемпионат» нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида «Атлетик Бильбао»га қарши сафар учрашувида (0:0) ва Франция чемпионатида «Ренн»га қарши ўйинда (5:0) дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. 26 ёшли россиялик дарвозабоннинг «ПСЖ» билан меҳнат шартномаси 2029-йил июнига қадар амал қилади.

Унинг бозор қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Читайте на сайте