Пол Мерсон Мо Салаҳни ҳимоя қилди

Собиқ футболчи Пол Мерсон Мисрнинг етакчи ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳнинг "Ливерпул"даги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Салаҳ клуб раҳбариятини ўзига нисбатан адолатсизликда айблаб, жамоа билан келишмовчиликка тушган.

Бу ҳолатнинг оқибати сифатида 33 ёшли футболчи Чемпионлар лигасидаги "Интер"га қарши ўйинда "Ливерпул"нинг асосий таркибига киритилмади. "Мен Мо Салаҳнинг тарафидаман.

Менимча, уни ҳаддан ташқари кўп танқид қилишяпти. Балки у интервьюсида бундай сўзларни айтмаслиги керак эди, лекин у ҳам инсон, у ғолиб ва у афсонадир", деди Пол Мерсон The Anfield Talk нашрига.

Ҳозирча "Ливерпул" Муҳаммад Салаҳни асосий таркибга қайтариш ҳақида қарор қабул қилган-қилмагани номаълум.

Читайте на сайте