Дель Пьеро "Ювентус"даги мураккаб вазият ҳақида гапирди

Италия футболининг афсонаси Алессандро Дель Пьеро ҳозирги кунда "Ювентус" клубидаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Ҳозирги атмосфера ҳар бир футболчига мос келавермайди.

Вазият мураккаб. Мўайян қийинчиликлар бор, лекин биз биламизки, ўйинчиларимиз аввалги клубларида бундан ҳам ноқулайроқ шароитда бўлишган.

Аммо қийинчиликларсиз бўлмайди, улар ҳар доим юзага келади", - деди Дель Пьеро "Tuttosport"га берган интервьюсида. Италия чемпионатининг 14-туридан сўнг "Ювентус" 23 очко тўплаб, турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Турин клуби пешқадам "Наполи"дан 8 очко ортда қолмоқда.

Читайте на сайте