Манчестер Сити Тино Ливраменто билан қизиқишда давом этмоқда
Ньюкаслнинг ўнг қанот ҳимоячиси Тино Ливраменто янги шартнома бўйича қарор қабул қилишни мавсум охирига қадар кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Крейг Хоуп хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, футболчи шартномани узайтиришда шошилмаяпти, чунки Манчестер Сити унга жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" Ливраментони жорий йил ёзидан буён кузатиб келмоқда.
Ушбу мавсумда 23 ёшли инглиз футболчиси барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Ливраментонинг Ньюкасл билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер баҳоси 40 миллион еврони ташкил этади.