Хаби Алонсо Винисиус билан қучоқлашув ҳақида изоҳ берди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо якшанба куни “Алавес”га қарши ўйинда Винисиус Жуниор гол эпизодидан сўнг футболчини қучоқлади. 25 ёшли бразилиялик вингер ҳамюрти Родриго учун голли пас узатди ва айнан Родриго киритган тўп “қаймоқранглилар”га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Винисиуснинг мураббий билан бирга ғалабани нишонлагани алоҳида эътибор марказида бўлди. Сабаби аввалроқ ОАВда футболчи билан испаниялик мутахассис ўртасида зиддият борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.

Учрашувдан кейинги интервьюда Алонсо бу ҳолатга муносабат билдириб, жамоа ичида муаммо йўқлигини таъкидлади: “Биз жуда жипс жамоамиз. Барча шов-шув ташқаридан келади.

Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз”. Миш-мишларга кўра, “Алавес” билан ўйинда омадсиз натижа қайд этилганида, 44 ёшли мураббий истеъфога чиқарилиши ҳам мумкин эди.

Читайте на сайте