Африка миллатлар кубоги туфайли Гавр икки дарвозабондан айрилди
Ҳафта охирида старт оладиган Африка миллатлар кубоги Франция клубларини қийин аҳволга солиб қўйди: кўплаб жамоалар футболчиларини миллий терма жамоаларга қўйиб юборишга мажбур. Энг катта йўқотишлардан бири "Гавр"га тўғри келди — клуб бирданига иккала асосий дарвозабонидан айрилди.
Лионель Мпаси-Нзау Конго Демократик Республикаси терма жамоасига жўнаб кетди, Мори Диав эса Сенегал шарафини ҳимоя қилиш учун йиғинга қўшилди. Натижада "Гавр" Франция кубогидаги учрашувда 19 ёшли Поль Аргнини майдонга туширишга мажбур бўлади — у клуб сафидаги илк ўйинини ўтказади.
Франция чемпионатида эса бу йил учун ўйинлар якунланган. "Гавр" кубокда "Амьен"га қарши баҳс олиб боради.