«МЮ» Бруну Фернандеш қачон қайтишини маълум қилди

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш жароҳат сабаб сафдан чиқди. Португалиялик футболчи АПЛда «Астон Вилла»га қарши ўйинда жароҳат олди ва танаффусда алмаштирилди.

Журналист Саймон Стоун хабарига кўра, «МЮ» 31 ёшли ярим ҳимоячи «Манчестер Сити»га қарши ўйинга қадар тикланади, деб ҳисобламоқда. Дерби 17-январ куни «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади.

Шу тариқа, ҳаммаси режа бўйича кетса, Фернандеш «қизил иблислар»нинг беш учрашувини ўтказиб юборади: «Ньюкасл»га қарши (26.12), «Вулверхэмптон»га қарши (30.12), «Лидс»га қарши (04.01), «Бёрнли»га қарши (07.01) ва «Брайтон»га қарши (Англия кубоги, 11.01). Ярим ҳимоячининг Рубен Аморим жамоасидаги жорий мавсумда 18 ўйинда 5 та гол ва 7 та голли узатмаси бор.

Читайте на сайте