Берлиннинг «Динамо» собиқ футболчиси Черногорияда фожиали ҳалок бўлди

Фожиа 34 ёшли Себастьян Гертнернинг ҳаётига зомин бўлди. У аввал Германиянинг унча нуфузли бўлмаган бир қатор клубларида тўп сурган, шунингдек мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоасига ҳам чақирилган.

Гертнер Черногорияда дам олаётган пайтда ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди: тоғ ёнбағрида чанғи трассаси бошланишига одамларни олиб чиқаётган икки гондола тўқнашиб кетган. Футболчи кабинадан тушиб кетиб, 70 метр пастга қулаган.

Ўйинчининг турмуш ўртоғи жароҳат олган бўлса-да, тирик қолган: у оёғи сингани билан қутулиб қолган ва шифохонага ётқизилган. Фожиа Дурмитор тоғ тизмасида, Жабляк шаҳарчаси яқинида, Савин Кук чўққиси (2313 метр) атрофида содир бўлган.

Читайте на сайте