Рой Кин «Манчестер Юнайтед»нинг муҳим ғалабасини баҳолади
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин жамоанинг «Ньюкасл»га қарши ўйинидан (1:0) кейин фикр билдирди. Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа ўз майдонида ғалаба қозонди, бироқ тўп назорати ва дарвозага йўлланган зарбалар сони бўйича рақибдан анча ортда қолди.
Учрашувдаги ягона голни 24-дақиқада Патрик Доргу урди. «Биз «Манчестер Юнайтед»нинг муҳим ғалабасига гувоҳ бўлдик.
Жамоа ўйини хунук кўринди, айниқса ҳимояда, аммо гол ўтказиб юбормасликнинг уддасидан чиқишди. Мен ўйнаган барча жамоалар ҳам доим ёрқин футбол кўрсатмаган, лекин биз ҳар доим охиригача курашганмиз.
Натижага эришиш муҳим. Олдинга юриш керак», — деди Кин Sky Sports эфирида.
«Қизил иблислар» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.