Испаниядаги ҳаваскор клуб Винисиусни ўз сафига чорламоқда

Испанияда бразилиялик ҳужумчи Винисиусни ҳамма ҳам бирдек ёқтирмайди, деган гаплар юради. Бунга унинг майдондаги баҳсли эпизодлар бўйича тез-тез эътироз билдириши сабаб қилиб кўрсатилади. Бироқ бу фикр ҳамма жойда ҳам тўғри эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда ҳаваскор даражада иштирок этувчи «Банйеса» клуби раҳбарияти футболчини очиқ қўллаб-қувватлади ва ҳатто мухлисларига уни клубга таклиф қилиш нияти борлигини айтди.

Клуб президенти Гонсало Прието Рождество байрами тадбирида йиғилганлар олдида ҳазиломуз оҳангда: «Агар вазият ёқмаётган бўлса, бизникига ўт», деди. Бу гап йиғилганлар, жумладан футболчилар ва маҳаллий аҳолининг кулгусига сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус 2019 йилдан бери Мадриднинг «Реал» жамоасида ўйнайди. У жорий мавсум Испания чемпионатида 5 та гол уришга улгурган.

Читайте на сайте