Роналду фаолиятида 955-голини уриб, навбатдаги рекордни янгилади

Криштиану Роналду яна бир бор тўпурарлар рўйхатдаги кўрсаткичини оширди: у профессионал фаолиятидаги 955-голини ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатининг 11-турида «Ал-Оҳдуд»га қарши баҳсда гол урди. Роналду биринчи бўлимда ҳисобни очиб, яқин масофадан бўш дарвозани аниқ нишонга олди.

Ҳозирда португалиялик футболчининг клуб миқёсидаги голлари 813 тага, Португалия терма жамоаси сафидаги голлари эса 142 тага етган.

Читайте на сайте