«Комо» сафардa «Лечче»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Италия А Сериясининг 17-турида Сеск Фабрегас бошқарувидаги «Комо» сафардa «Лечче» устидан ишончли ғалабага эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув меҳмонлар учун тўлиқ устунлик остида ўтди ва 0:3 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунланди. Голларга Николас Пас, Хакобо Рамон ва Анастасиоз Дувикас муаллифлик қилди.
Ушбу турдан сўнг «Комо» очколари сонини 27 тага етказиб, А Серия жадвалида 6-ўринга кўтарилди. «Лечче» эса 16 очко билан 16-поғонада қолмоқда.