«Торино» ўз майдонида «Кальяри»га имкониятни бой берди
Италия А Сериясининг 17-турида «Торино» ўз уйида «Кальяри»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда ҳисоб 28-дақиқада очилди: ярим ҳимоячи Никола Влашич «Торино»ни олдинга олиб чиқди. ЦСКАнинг собиқ футболчиси А Сериясида кетма-кет тўртинчи ўйинда гол урди.
Бироқ танаффус арафасида меҳмонлар жавоб қайтарди — 45-дақиқада Маттео Прати ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса «Кальяри» ғалаба голини урди: 66-дақиқада Семих Киличсой аниқ зарба билан жамоасига уч очко тақдим этди.
Турдан сўнг «Торино» 20 очко билан А Серия жадвалида 13-ўринда қолди. «Кальяри» эса 18 очкога етиб, 14-поғонага кўтарилди.