Тони Кроос «Реал» ва «Бавария» стадионлари орасида танлов қилди
Германиялик собиқ ярим ҳимоячи Тони Кроос Мадриднинг «Сантяго Бернабеу» ва Мюнхендаги «Альянс Арена» стадионлари орасидан ўзи учун энг ёққанини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кроос профессионал фаолиятини «Бавария» тизимида бошлаган ва клубнинг асосий жамоасида етти йил тўп сурган. 2014 йилда у «Реал» сафига кўчиб ўтиб, ўн йилдан сўнг айнан Мадридда футболчилик фаолиятини якунлади.
Севимли арена ҳақида берилган саволга у «қироллик клуби» мухлисларини хурсанд қилди: «Сантяго Бернабеу»ми ёки «Альянс Арена»ми? «Бернабеу». Бу — дунёдаги энг яхши стадион», — деди Кроос Ромариога берган интервьюсида.
Суҳбат давомида Кроос, шунингдек, фаолияти давомидаги энг кучли деб биладиган клуб борасида ҳам фикр билдирди.