Филиппо Галли «Милан» пул учун танланмайди, дейди

«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Филиппо Галли француз дарвозабони Майк Менян атрофидаги шартнома масаласига муносабат билдирди. Унинг амалдаги келишуви ёзда якунланади, Менян эса янги битимга шошилмай, янада манфаатли таклиф кутаётгани айтилиб келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Галли бундай позицияга шубҳа билан қаради. Унга кўра, агар футболчи «Милан»да қолишни чин дилдан истаса, пул масаласи ҳал қилувчи омил бўла олмайди. Собиқ ҳимоячи бир неча миллион евро фарқи ўйинчининг ҳаётини тубдан ўзгартириб юбормаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Якшанба куни Аллегри шогирдлари «Верона»га қарши майдонга тушади.

Читайте на сайте