Жимми Кабо Погбанинг мукофотини адолатсиз деб ҳисоблайди

Франциянинг собиқ футболчиси Жимми Кабо Globe Soccer Awards ташкилотчиларини танқид қилди. Унинг эътирозига сабаб — «Энг яхши қайтиш» номинациясидаги соврин француз ярим ҳимоячиси Пол Погбага берилгани. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кабо фикрича, Погба бу мукофотга лойиқ эмас ва мукофот бошқа футболчиларнинг янада оғир синовлардан кейинги қайтишини инобатга олмаган.

У мисол сифатида Матьё Юдолни келтирди: футболчи тўрт марта тизза пайи (хочсимон боғлам) жароҳатини бошдан кечирган бўлса-да, қишки танаффусга қадар «Ланс»нинг асосий таркибига қайтган. Шунингдек, Набил Бенталеб юраги тўхтаб қолиши туфайли бир неча ой майдондон четда бўлиб, кейин «Лилл» сафида қайтиб келиб, ғалаба голини урганини эслатди. Кабо сўзларини L’Equipe нашри келтирди.

«Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед»даги ўйинлари билан танилган Погба эса допинг билан боғлиқ муаммолар сабаб 1,5 йил футболсиз қолди. 2025 йил ёзида у «Монако» билан шартнома имзолади ва ноябр ойида илк бор майдонга тушди.

Читайте на сайте