«Бавария» ярим ҳимоячиси Горетцка «Барселона»га ўтишни истамоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Леон Горетцка фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

30 ёшли футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси олти ойдан кейин якунига етади ва клуб унга янги битим таклиф қиладими-йўқми, ҳозирча номаълум. Журналист Фернандо Поло хабарига кўра, Горетцка яқинда «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка хат ёзиб, жорий мавсум тугаганидан сўнг ҳамюртӣ қўл остида яна ишлашдан мамнун бўлишини билдирган. Бироқ бу вариант каталонияликлар устози ва клуб раҳбарияти учун қанчалик қизиқ экани ҳозирча очиқланмаган.

Горетцка ва Флик аввал «Бавария» ҳамда Германия терма жамоасида бирга ишлаган. Transfermarkt портали Леоннинг бозор қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.

Читайте на сайте