Самарқандда янги йил арафасида кураш зали фойдаланишга топширилди
Янги йил арафасида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида миллий спорт тури — кураш учун мўлжалланган янги зал ишга туширилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги маълум қилди.
Шунингдек, Нарпай туманида туман спорт мактаби қошидаги ўйин майдончаси реконструкциядан сўнг қайта очилди. Очилиш маросимларида туман ва вилоят раҳбарияти, спорт соҳаси вакиллари ҳамда жамоатчилик иштирок этди.
Спорт иншоотларини барпо этиш ва янгилаш ишлари “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида молиялаштирилди. Лойиҳалар учун жами 3 млрд сўм ажратилган.