Сафонов янги йил арафасида ватандошларига уч тилак билдирди

“ПСЖ” дарвозабони Матвей Сафонов Янги йил муносабати билан россиялик мухлисларга табрик йўллади. У мурожаатини ўзининг Telegram каналида эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сафонов 2026 йил учун учта асосий тилигини ҳам санаб ўтди: янги йилда мақсадларга эришиш, ўзига ишончни йўқотмаслик ва ҳеч нарсадан шубҳаланмаслик.

Дарвозабон мухлисларга доимий қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтди. Ҳозирда у қўли сингани сабаб тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.

Сафонов декабр ойида парижликлар сафида кетма-кет тўрт учрашувда асосий таркибда майдонга тушишга улгурди. Бу оралиқда у учта гол ўтказиб юборди, шунингдек FIFA Қитъалараро кубоги финалида “Фламенко”га қарши пенальтилар сериясида кетма-кет тўртта зарбани қайтарди.

Читайте на сайте