АПЛ тарихида илк бор мураббий Янги йилда ишдан олинди
2026 йилнинг 1 январ куни "Челси" бош мураббий билан хайрлашганини расман эълон қилди: Энцо Мареска лондонликлар жамоасидаги лавозимини тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta статистикачилари қайд этишича, Мареска Англия Премьер-лигаси тарихида айнан Янги йил куни ишдан бўшатилган илк мураббий бўлди.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 1992 йилда ташкил этилган. Орадан ўтган 34 йил давомида 1 январ санасида бирор мураббий билан шартнома бекор қилинмаган эди. Бу борада "Челси" биринчи бўлиб тарихга кирди.
Ўтган йил якунида "Борнмут"га қарши 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг "Челси" мухлислари жамоани ҳуштакбозлик билан кузатиб қўйганди. Ҳозир "аристократлар" Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.