Ламин Ямал «Барселона» машғулотини эрта тарк этди

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал жамоа билан машғулотни тўлиқ ўтказа олмади. Mundo Deportivo хабарига кўра, у машғулот бошланганидан атиги беш дақиқа ўтиб «кўк-анорранглилар»нинг тренировка базасини тарк этишга мажбур бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг ҳолати «умумий ҳолсизлик» сифатида баҳоланмоқда. Муаммо жиддий эмас ва «Барса» ҳужумидаги етакчилардан бирининг шанба куниги «Эспаньол»га қарши дербида майдонга тушишига, катта эҳтимол билан, хавф солмайди. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Жорий мавсумда Ханс-Дитер Флик қўл остидаги жамоа сафида Ямал 20 ўйинда 9 та гол уриб, 11 та голли узатма муаллифи бўлди.

Читайте на сайте