«Барселона» Канселу трансферини молиявий жиҳатдан кўтармаслиги мумкин

«Барселона» қишки трансфер ойнаси арафасида ҳимоячи Жоау Канселуни таркибга қайтариш вариантини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўнг қанот ҳимоячиси «Ал-Ҳилол»ни тарк этиб, Европага қайтиш ниятида. Португалиялик футболчи учун асосий даъвогар сифатида Милан «Интер»и тилга олинмоқда, бироқ каталонияликлар ҳам пойгада. Журналист Карлос Монфор хабарига кўра, «Барселона» эҳтимолий келишув тафсилотларини аллақачон ўрганиб чиққан. Бироқ битимни расмийлаштириш Канселунинг маоши туфайли жуда мураккаб: Саудия Арабистонида у йилига тахминан 15 млн евро олади.

Манбаларга кўра, 31 ёшли футболчининг ўзи Каталонияга кўчишни афзал билмоқда. Шунга қарамай, унинг «Барса»га қайтиши фақат «Ал-Ҳилол» маошнинг сезиларли қисмини тўлашда давом этса, реал бўлиши мумкин.

Читайте на сайте