Дани Карвахаль «Бетис»га қарши ўйинга тайёр бўлмайди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль Ла Лиганинг 18-тури доирасида «Бетис»га қарши учрашувни катта эҳтимол билан ўтказиб юборади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Diario AS хабарига кўра, футболчи жароҳатдан тўлиқ тикланишга улгурмаяпти. Унинг сафга қайтиши 8 январ куни Испания Суперкубоги доирасида «Атлетико»га қарши баҳсда кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Карвахаль ноябр ойидан бери тиззасидаги жароҳат сабаб майдонга тушмаяпти ва операция ҳам ўтказган.

2025/2026 йилги мавсумда 33 ёшли ҳимоячи Ла Лига ва Чемпионлар лигасида жами 8 та ўйинда қатнашган, бироқ ҳали гол ёки ассист билан ажралиб турмаган.

«Реал» – «Бетис» учрашуви 4 январ куни бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 20:15 да (Тошкент вақти билан).

Читайте на сайте