Фонсека Эндрикнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди
«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрикнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Мадриднинг «Реал» клубидан «Лион» сафига ижара асосида келиб қўшилган.
Фонсека L'Equipe нашрига берган изоҳида Эндрик яхши спорт формасида эканини, бироқ ҳозирча 90 дақиқа тўлиқ ўйнашга тайёр эмаслигини таъкидлади.
Мутахассис ҳужумчи «Монако»га қарши энг яқин учрашувни ўтказиб юборажагини айтди, шунингдек, футболчининг янги жамоага мослашуви ижобий кетаётганини қайд этди.
Кутилишича, Эндрик 11-январ куни Франция кубогида «Лилл»га қарши баҳсда «Лион» сафида дебют қилади. 2025/2026 йилги мавсумда бразилиялик «Реал»нинг асосий жамоаси таркибида атиги уч ўйинда майдонга тушган.